Қўшимча хизматлар
Автомобиль томонидан ва пиёда юрганда фойдаланиш учун хариталарни
тўлиқ навигация тизимигача янгилашингиз мумкин. Тўлиқ навигация тизими
учун сизга минтақавий лицензия керак бўлади. Автомобиль навигацияси икки
ва уч ўлчовли харита кўринишлари билан тўлиқ овозли бошқарилади. Пиёда
навигацияси 30 км/соатга (18,6 миля/с) чекланган ва овозли бошқаришни
таъминламайди. Навигация хизмати ҳамма мамлакатлар ва ҳудудларда
мавжуд эмас. Маълумотлар учун маҳаллий Nokia веб-сайтини қаранг.
Ушбу хизматдан фойдаланиш учун сизга Bluetooth симсиз технологиясини
қўллаб-қувватлайдиган мувофиқ ташқи GPS қабул қилиш қурилмаси керак
бўлади.
Навигация хизматини харид қилиш
Меню
>
Органайзер
>
Хариталар
ва
Қўшимча хизматлар
>
Навиг. лиц. харид
қ.
-ни танланг ва йўриқномаларга риоя қилинг.
Навигацияни овозли бошқариш билан ишлатиш учун, сиз Хариталар
иловасига тармоқ уланишини ишлатишга ижозат беришингиз керак.
Навигация лицензияси SIM картангизга уланади. Агар қурилмангизга бошқа
SIM картани жойлаштирсангиз, навигацияни бошлаш пайтида сиздан
фойдаланиш лицензиясини харид қилиш талаб қилинади. Харид қилиш
амалиёти пайтида, сизга мавжуд бўлган навигация лицензиясини янги SIM
картага қўшимча харажатсиз ўтказиш таклиф этилади.