Хариталар ва GPS
Сизнинг қурилмангиз ички GPS антеннасига эга эмас. GPS уланишини талаб
қиладиган иловалардан фойдаланиш учун тегишли ташқи GPS қабул қилиш
қурилмасидан фойдаланинг (аксессуар алоҳида сотилади). Bluetooth симсиз
технологиясидан фойдаланиб қурилмангизни GPS қабул қилиш қурилмаси
билан боғланг. Батафсил маълумот учун GPS қабул қилиш қурилмасининг
фойдаланиш қўлланмасига қаранг.
Сиз глобал жойлашиш тизимидан (GPS) Хариталар иловасини қўллаб-
қувватлаш учун фойдаланишингиз мумкин. Манзилингизни топинг ёки
масофаларни ўлчанг ва координаталарни киритинг.
Қурилмангизни ташқи GPS қабул қилиш қурилмаси билан боғлагандан кейин
жорий жойлашишни кўрсатиш учун қурилмангизга бир неча дақиқа вақт керак.
Глобал жойлашишни аниқлаш тизими GPS (GPS) Америка Қўшма Штатлари
ҳукумати томонидан бошқарилиб, тизимнинг аниқлиги ва фаолиятига фақат
у жавобгар. Жойлашиш маълумотларининг аниқлиги Қўшма Штатлар
ҳукумати томонидан GPS йўлдошларини бошқаришга боғлиқ бўлиб Америка
Қўшма Штатлари Мудофаа Вазирлигининг фуқаролик GPS сиёсати ва
Федерал Радионавигация Режасига кўра ўзгариши мумкин. Аниқлик,
шунингдек, йўлдошларнинг жойлашишига ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. GPS
сигналларининг мавжудлиги ва сифатига манзилингиз, бино, табиий
тўсиқлар ҳамда об-ҳаво шароитлари ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. GPS
сигналлари бинолар ичида ёки ер тагида мавжуд бўлмаслиги мумкин ва
бетон ҳамда метал каби материаллар томонидан сусайиши мумкин.
GPS-дан аниқ жойлашиш ўлчовлари учун фойдаланилмаслик лозим ва сиз
жойлашишни аниқлашда ва мўлжалланишда ҳеч қачон фақат GPS қабул
қилувчиси воситасидан олинган жойлашиш маълумотларига
таянмаслигингиз лозим.
Хариталар
75