Nokia X3 00 - Сертификатлаш тўғрисида маълумот (SAR)

background image

Сертификатлаш тўғрисида маълумот (SAR)
Ушбу қурилма радио тўлқинларининг таъсир қилиш талабларига жавоб беради.

Сизнинг кўчма қурилмангиз радио тўлқинларни узатувчи ва қабул қилувчидир. У халқаро кўрсатмалар томонидан

тавсия этилган радио тўлқинларининг таъсир қилиш лимити доирасидан ошмайдиган қилиб яратилган. Ушбу

қўрсатмалар ICNIRP мустақил илмий ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, улар ёши ва соғлиғидан

қатъий назар барча инсонлар ҳимоясини таъминлаш учун яратилган хавфсизлик чегараларига эга.

Маҳсулот ва хавфсизлик маълумотлари

91

background image

Кўчма (мобил) қурилмалар учун таъсир қилиш кўрсатмалари Махсус сингдириш даражаси (Specific Absorption

Rate) ёки SAR деб номланувчи ўлчов бирлигидан фойдаланади. ICNIRP кўрсатмаларида белгиланган SAR

чегараси тана тўқималарининг 10 граммига ўртача 2,0 ватт/килограммдир (Вт/кг). SAR бўйича синовлар стандарт

фаолият ҳолатларида, қурилма барча синалувчи частота кенгликларида энг юқори сертификация қилинган

қувват даражасида узатиш шароитида ўтказилади. Ишлаётган қурилманинг асл SAR даражаси максимал

қийматдан пастроқ бўлиши мумкин, чунки қурилма фақат тармоқ билан боғланиш учун етарли бўлган қувватни

ишлатиш учун яратилган. Ушбу миқдор сиз тармоқ таянч станциясига яқинлигингиз сингари, қатор омилларга

қараб ўзгаради.

ICNIRP кўрсатмаларига асосан қурилманинг қулоққа тутиб ишлатиш учун энг юқори SAR қиймати 0,73 Вт/кг.

Қурилма аксессуарларидан фойдаланиш SAR қийматларининг турлича бўлишига сабаб бўлиши мумкин. SAR

қийматлари миллий ҳисобот бериш ва синов талаблари, ҳамда тармоқ кенглигига қараб фарқ қилиши мумкин.

SAR бўйича қўшимча маълумот www.nokia.com манзилида маҳсулот маълумотида келтирилиши мумкин.