Дастур шахсий компьютерингиздан фойдаланиб янгиланади
Nokia Software Updater бу шахсий компьютер дастури бўлиб қурилмангизнинг
дастурий таъминотини янгилаш имкониятини беради. Қурилмангизнинг
дастурий таъминотини янгилаш учун, мос шахсий компьютерга, кенг
тармоқли интернетга кириш имконига, ҳамда қурилмангизни шахсий
компьютерга улаш учун USB кабелига эга бўлишингиз лозим.
Қўшимча маълумот олиш, сўнгги дастур версияларининг нашр ёзувларини
текшириш ва Nokia Software Updater иловасини юклаб олиш учун
www.nokia.com/softwareupdate ёки маҳаллий Nokia веб-сайтига қаранг.
Қурилманинг дастурий таъминотини янгилаш учун қуйидагиларни бажаринг:
1 Nokia Software Updater дастурини шахсий компьютерингизга юклаб олинг
ва ўрнатинг.
2 USB маълумот кабелидан фойдаланиб қурилмангизни шахсий
компьютерга уланг ва
PC Suite
-ни танланг.
3 Nokia Software Updater иловасини очинг. Nokia Software Updater иловаси
файлларингиз нусхаларини захиралаш, дастурларни янгилаш ва
файлларни тиклашга йўналтиради.