SIM картани ва батареяни жойлаштиринг
Аҳамият беринг: Панелларни олишдан олдин қурилмани ўчиринг,
зарядловчи ва бошқа қурилмаларни ажратиб олинг. Панелни алмаштириш
жараёнида электрон қисмларга тегманг. Қурилмани ҳар доим панели ўрнига
қўйилган ҳолда сақланг ва ишлатинг.
SIM - картани тирнаш ва эгиш картанинг бузилишига ва ундаги
контактларнинг йўқолишига олиб келади. Шунинг учун фойдаланиш, ўрнатиш
ва чиқариб қўйиш пайтларида эҳтиёт бўлинг.
1 Орқа қопқоқни очинг ва уни олиб ташланг. Батареяни чиқаринг.
2 SIM карта ушлагичини очинг. SIM картани пастга қаратилган қия
бурчагини ушлагич ичига ва алоқа майдонини пастга, қурилма алоқасига
қаратиб жойлаштиринг. SIM карта ушлагичини ёпинг.
8
Ишга киришиш
3 Батарея контактларини текисланг ва батареяни жойлаштиринг. Орқа
қопқоқни қайта жойига ўрнатинг.